Гвардиола Родрини "Реал"га фақат катта алмашувга бериши маълум бўлди
Европа футболида ёз келиши билан трансфер бозори яна қизийди, бу гал гап оддий миш-миш эмас, балки ҳақиқий “портлаш”га ўхшайди. Англиянинг “Манчестер Сити” клуби мавсум якунланганидан кейин Мадриднинг “Реал”и билан испаниялик ярим ҳимоячи Родри Эрнандес тақдири бўйича келишув вариантини кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда “El Nacional” журналистлари хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола 29 ёшли таянч ярим ҳимоячини “қироллик клуби”га қўйиб юборишга принципиал қарши эмас.