Англия лига Кубоги. Ҳусанов ва "Манчестер Сити" финалда (видео)
Англия Лига кубоги ярим финали жавоб баҳсида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Нюкасл”ни мағлуб этиб, финалга йўлланмани расмийлаштирди. Гвардиола шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ҳал қилувчи босқичда “Арсенал”га қарши тўқнаш келадиган бўлди.
Учрашувда асосий қаҳрамон — Омар Мармуш. У илк дақиқаларданоқ ҳужумда жуда фаол кўринди ва рақиб ҳимоясини “қийналган режим”га ўтказиб қўйди. Мармуш 7-дақиқада ҳисобни очиб, жамоасига эрта устунлик берган бўлса, 29-дақиқада яна бир бор тўпни дарвозага жойлаб, дублга эришди.