Ўзбекистон илк бор Осиё Кубоги мезбонлигига даъвогарлар қаторида!
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги учун аризаларни қабул қилиш жараёни якунланганини расман маълум қилди. Бу янгилик ичида биз учун энг қувонарли ва тарихий жиҳат бор: Ўзбекистон илк марта қитъанинг энг нуфузли турнирларидан бири — Осиё Кубогини қабул қилиш учун расман даъвогар сифатида майдонга чиқди.
Яна бир эътиборли нуқта — ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифанинг ташаббуси билан 2031 ва 2035 йилги қитъа чемпионатлари мезбонлари бир вақтнинг ўзида аниқланади.