Элдор Шомуродовнинг нима учун ўйиндан олингани маълум бўлди?
Туркия Кубогининг 3-босқичида “Карагюмрук” ҳамда “Башакшеҳир” ўртасидаги баҳс том маънодаги голлар шоуси билан якунланди. Учрашувда меҳмонлар 1:4 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритиб, кейинги босқичга кўтаринки кайфиятда йўл олди.
Мухлислар учун энг ёқимли жиҳат — бу ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси етакчилари Элдор Шомуродов ва Аббос Файзуллаев ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишди. Ҳамюртларимиз майдондаги фаоллиги, ҳаракатчанлиги ва ҳужумдаги хавфли эпизодлари билан яна бир бор диққат марказида бўлди.