Шомуродов ва Файзуллаев Кубок ўйинида ёрқин қаҳрамон бўлди
“Истанбул Башакшеҳир” клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчилари Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев Туркия Кубогининг навбатдаги учрашувида ҳам яна бир бор эътибор марказида бўлди. Истанбулликлар Туркия Кубоги “А” гуруҳининг 3-турида сафарда “Фотиҳ Карагюмрюк” билан беллашиб, рақиб майдонидан 4:1 ҳисобидаги ишончли ғалаба билан қайтди.
Мустафо Камол Отатурк номидаги Олимпия стадионида бўлиб ўтган баҳсда “Башакшеҳир”нинг катта устунлиги бошиданоқ сезилди.