Арбелоа "Реал" кийиниш хонасида футболчилар билан муаммоларга учради
Мадриднинг “Реал” клубида янги давр бошланди, лекин бу давр ҳозирча тўлиқ хотиржам эмас. Жамоа бош мураббийи Альваро Арбелоа кийиниш хонасининг ўзидаёқ жиддий босим остида қолаётгани ҳақида хабарлар чиқмоқда. Бу ҳақда “Эл Ларгуэро” манбаси маълум қилди.
Айтилишича, айрим футболчилар Арбелоани “вақтинчалик вариант” деб қабул қилаётган эмиш. Яъни, уларнинг назарида у билан жамоада кескин яхши тарафга ўзгариш бўлмайди, вазият ҳам узоққа бормайди. Албатта, бундай кайфият “Реал”дек клубда хавфли сигнал...