Россиялик ҳужумчи Фёдор Чалов Туркиянинг «Кайсериспор» клубига ўтди
Грециянинг ПАОК клубида тўп сураётган ҳужумчи Фёдор Чалов фаолиятида янги саҳифа очилди. Россиялик форвард ижара асосида Туркия Суперлигаси вакили «Кайсериспор» сафига кўчиб ўтди.
Қайд этилишича, ижара шартномаси мавсум охиригача амал қилади. Демак, Чалов баҳор ойларида Туркия чемпионатида жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилади ва «Кайсериспор»нинг ҳужум чизиғига қўшимча вариант бўлиб қўшилади.
Эслатиб ўтамиз, Фёдор 2024 йилда ЦСКАдан ПАОКка ўтган эди. У жорий мавсумда грек клуби таркибида...