Карим Бензема расман "Ал Ҳилол" футболчиси: у учун янги саҳифа очилди
Саудия футболида яна бир катта янгилик: «Ал Ҳилол» Карим Бензема трансферини расман эълон қилди. Бунгача ҳам бу келишув ҳақида турли хабарлар тарқалган эди, аммо эндиликда барчаси расмий тус олди — франциялик юлдуз Риёд клуби билан 2027 йил ёзигача мўлжалланган шартномага қўл қўйди.
Бу трансфернинг “таъми” янада қизиқ: чунки аввалроқ 38 ёшли ҳужумчи «Ал Иттиҳод» таклиф этган шартнома шартларидан кўнгли тўлмай, жиддаликлар сафида майдонга тушишдан бош тортгани ҳақида маълумотлар чиққанди.