Fujayra Open-2026: таэквондочиларимиз илк кун 5 та медал қўлга киритди
Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳри бугун спорт ишқибозлари диққатини яна ўзига тортди. Кеча таэквондо WT бўйича нуфузли 13-«Fujayra Open-2026» халқаро турнирининг катталар ўртасидаги баҳслари расман старт олди.
Мусобақанинг илк куни Ўзбекистон терма жамоаси учун анча самарали кечди: юртдошларимиз 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини жамғариб, умумий ҳисобда 5 та соврин билан стартни безади. Қисқаси, “биринчи кун — қизиб олиш” деган гап бизга ишламайди: болалар дарров натижа кўрсатяпти.