«Ювентус» сафарда «Парма»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
Италия чемпионатининг 23-турида туринликлар яна бир бор кучини намойиш қилди. «Ювентус» меҳмонда «Парма»ни йирик ҳисобда енгиб, беллашувни 4:1 натижа билан якунлади. Учрашувда асосий қаҳрамонлардан бири ҳимоячи Бремер бўлди — у дубль муаллифига айланди, ҳужумчи Дэвид эса гол уриб, яна бир голга ассист қайд этди.
Баҳс «Эннио Тардини» стадионида 1 февраль куни бўлиб ўтди. Ўйиннинг 15-дақиқасида Бремер ҳисобни очди ва «Ювентус»ни эрта босқичдаёқ олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда туринликлар босимни туширмади...