«Барселона» сафарда «Элче»ни енгиб пешқадамликни мустаҳкамлади (видео)
Испания чемпионатининг 22-турида "Барселона" сафарда "Элче" меҳмони бўлди ва мухлислар кутганидек, ишончли ўйин намойиш этиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Каталонияликлар учрашувни жуда тез “очиб” юборди: илк дақиқалардаёқ Ламин Ямал рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига эрта устунлик олиб берди. Биринчи бўлим охирларига келиб Ферран Торрес ҳам ўз имкониятидан фойдаланиб, ҳисобни янада қулай кўринишга келтирди.
Иккинчи бўлимда ўйиннинг темпи тушмагандек кўринди: Маркус Рэшфорд...