«Ливерпул» «Нюкасл»ни тўрт гол билан тиз чўктирди (видео)
Англия Премьер-лигасининг 24-турида "Ливерпул" ўз майдонида "Ньюкасл Юнайтед"ни қабул қилди ва томошабинларга голларга бой, кайфиятли футбол совға этди — 4:1.
Учрашув аввалида меҳмонлар “қўрқмаймиз” деган кайфиятда ўйнади. 36-дақиқада Энтони Гордон ҳисобни очиб, стадионни бир зумга жим қилиб қўйди. Лекин шу ердаёқ "Ливерпул"нинг характерли жавоби бошланди.
Биринчи бўлим тугашидан олдин “қизиллар” тезликни охиригача босди: Уго Экитике кетма-кет икки бор дарвозани ишғол қилиб, дубл қайд этди ва ўйин манзарасини тубдан ўзгартирди.