Европа “топ-5” чемпионатларида бугунги тур ўйинлари тўлиқ рўйхати
Ҳафтанинг дам олиш кунлари дегани Европада футбол “режими” ёқилади, мухлисларда эса танлов кўпайиб кетади. Бугун ҳам “топ-5” чемпионатларда навбатдаги тур баҳслари ўтказилади ва дастурда анча ширин тўқнашувлар бор.
АПЛда чемпионлик пойгасида юраётган “Арсенал” сафарда “Лидс”га қарши майдонга тушади. Ла Лигада эса “Барселона” сафар ўйинида “Эльче” билан куч синашади. Шу билан бирга, ҳамюртимиз Аббос Файзуллаев ҳамда Элдор Шомуродов тўп тепаётган “Башакшеҳир” ҳам навбатдаги учрашувини ўтказади — Туркия Суперлигасида “Ризеспор”га қарши.