«Ривер Плейт» «Монументал» стадионини 101 минг ўрингача кенгайтиради
Аргентина гранди «Ривер Плейт» ўзининг машҳур «Монументал» стадионини кенгайтириш бўйича янги лойиҳани эълон қилди. Режага кўра, арена сиғими 101 минг томошабинга етказилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кенгайиш натижасида 16 мингта қўшимча ўрин пайдо бўлади: ҳозирда стадион 85 минг кишини қабул қила олади. Қурилиш ишлари апрел ойида бошланиб, тахминан 36 ой — уч йил давом этиши кутилмоқда. Янгиланган «Монументал» 2029 йилдан бошлаб 100 мингдан ортиқ мухлисни сиғдира олади.
Сиғим...