Артета Кай Ҳаверцнинг стартда ўйнашга тайёрлигини тасдиқлади
Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микел Артета Кай Ҳаверц дам олиш кунлари «Лидс»га қарши учрашувда илк дақиқалардан майдонга тушишга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Артетанинг айтишича, немис футболчиси яқинда асосий таркибда ўйнади ва энди мураббийлар штаби унинг юкламасини тўғри тақсимлаб, қайси ўйинларда стартда майдонга тушишини белгилаб боради.
Ҳаверц чоршанба куни «канонирлар» сафида «Қайрат»га қарши Чемпионлар лигаси баҳсида асосий...