Селюк Сафонов ҳозирча ПСЖнинг асосий дарвозабони эмас
Машҳур агент Дмитрий Селюк ПСЖ таркибидаги Матвей Сафоновнинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди. Жароҳатдан кейин сафга қайтган россиялик дарвозабон жамоанинг Чемпионлар лигасида «Ньюкасл»га қарши сўнгги ўйинида майдонга тушди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Селюкнинг айтишича, «Ньюкасл» билан учрашувда Сафоновнинг ўйнагани ҳозирги Чемпионлар лигаси формати шароитида катта хулоса чиқариш учун асос бўла олмайди. Агент Сафоновни ПСЖнинг асосий посбони деб аташ нотўғри, дея ҳисоблайди.