Суперкомпютер нима деяпти: Чемпионлар Лигаси фаворитлари эълон қилинди
Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичи учун қуръа ташлаш маросими ўтиши билан статистика ва моделлар ҳам “янги ҳисоб-китоб” режимига ўтди. Opta суперкомпютери ҳам қуръа натижаларидан кейин ўз прогнозини қайта янгилади ва турнирга оид энг қизиқ трендларни очиқлади.
Энг катта янгилик шуки, “Арсенал” 30,6 фоизлик эҳтимол билан чемпионлик учун асосий даъвогар мақомини янада мустаҳкамлади. Яъни Opta ҳисобича, Лондон клуби ҳозирча рақиблардан бир бош устун кўринаётган фаворит. Иккинчи ўринда “Бавария” (15%)...