Де Дзерби ЕЧЛдаги муваффақиятсизликдан сўнг «Марсель»дан кетиши мумкин
«Марсель» Европа Чемпионлар лигасида омадсиз чиқиш қилди. Умумий босқичнинг сўнгги турида провансликлар сафарда «Брюгге»га 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Натижада жамоа плей-офф йўлланмасидан қуруқ қолди — Анатолий Трубиннинг кеч урган голи сабаб «Бенфика» тўплар кўрсаткичи бўйича «Марсель»дан устун чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
RMC Sport хабарига кўра, Роберто де Дзерби «Марсель» бош мураббийи лавозимини тарк этиши мумкин. Айни пайтда италиялик мутахассис клуб раҳбарияти билан музокара олиб бормоқда...