Касадо «Копенгаген» билан ўйин бироз мураккаб кечганини айтди
«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Касадо Европа Чемпионлар лигасида «Копенгаген»га қарши ўтган учрашувдан кейин фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 8-тур баҳсида каталонияликлар рақибини 4:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди.
Касадонинг сўзларига кўра, «Копенгаген»га қарши ўйин кутилганидан қийинроқ ўтган ва жамоани бироз хавотирга ҳам солган. Шунга қарамай, энг муҳими — уч очко қўлга киритилгани ва илк саккизликда маррага етиб борилгани.