Абдуқодир Ҳусанов Осимхенни "тўхтатди": Туркия матбуоти қойил қолди...
УЕФА Чемпионлар лигасининг умумий гуруҳ босқичидаги ҳал қилувчи — 8-тур баҳсида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Галатасарой”ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. “Этихад”даги бу учрашув “шаҳарликлар” учун нафақат навбатдаги натижа, балки жамоавий тартиб ва интизомнинг ҳам намойиши бўлди.
Эътиборлиси, мазкур баҳсда асосий таркибда майдонга тушган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини Туркия оммавий ахборот воситалари ҳамда футбол муҳитидаги экспертлар томонидан алоҳида эътироф этилди.