"Андижон" Анталия йиғинида "Каспий"га минимал ҳисобда ютқазди
Кеча Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказаётган «Андижон» навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди. Рақиб — Қозоғистон футболи вакили «Каспий». Учрашув кескин, аммо голларга камбағал тарзда ўтди: жамоалар ўзаро курашда биргина гол билан чекланди.
Беллашув тақдирини Бекдавлат Зулфикаров томонидан урилган ягона гол ҳал қилди. Шу тариқа, «Каспий» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди, «Андижон» эса йиғиндаги баҳслардан яна бир муҳим хулоса чиқариш имконига эга бўлди — назорат ўйинларида натижадан ҳам кўра кўпроқ...