Европа Лигаси 8-турида камбеклар ва топ саккиз жамоа номи аниқланди
Европа Лигасида ҳам умумий босқич ўзининг сўнгги — 8-тур ўйинлари билан якунланди. Охирги тур ўйинлари мухлисларга айнан кутилган томошани берди: голлар “ёғди”, драматик бурилишлар бўлди, айрим жамоалар эса сўнгги дақиқаларда тақдирини ҳал қилди.
Бу гал пешқадамлар — «Лион» ва «Астон Вилла» яна бир бор “ҳеч ким зерикмайди” деган сценарийни ишга туширди. Айниқса Эмери бошчилигидаги «Астон Вилла»нинг камбеки кўпчиликни лол қолдирди: жамоа 0:2 ҳисобида ортда қолган пайтда ҳам руҳан синмади ва ўйинни 3:2га айлантириб...