Ўзбекистон бокс федерацияси ва Asian Boxing ҳамкорлик меморандуми имзолади
Ўзбекистон бокс федерацияси ҳамда Осиё бокс конфедерацияси (Asian Boxing) республикада боксни ривожлантириш ва халқаро тажрибани амалиётга жорий этишга қаратилган икки томонлама ҳамкорлик меморандумини имзолади. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар беради.
Ҳужжат Asian Boxing президенти Пичай Чунхавжира Ўзбекистонга ташрифи доирасида расмийлаштирилди. У ташриф билан Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясида иштирок этиш учун келган.
Учрашувда Asian Boxing раҳбари Ўзбекистон бокс федерацияси биринчи вице-президенти...