Жозе Моуринио "Реал" мағлуб этилган ўйин ҳақида нималар деди?
Европа Чемпионлар лигасининг 8-туридаги “Бенфика” — “Реал” (4:2) баҳси нафақат ҳисоб, балки саҳна ортидаги гаплари билан ҳам узоқ муҳокамага сабаб бўлди. Учрашувдан кейин лиссабонликлар бош мураббийи Жозе Моуринио матбуот олдида фикр билдириб, кечанинг энг муҳим нуқталарини очиқ айтиб ўтди.
Португалиялик мутахассис, аввало, натижани адолатли деб баҳолади:
“Ҳаққоний ғалаба”, — деди Моуринио. Унинг таъкидлашича, “Реал” сафида Мбаппеда икки катта имконият бўлган ва у шу вазиятлардан икки гол урган.