"Барселона" ғалаба қозонди, "Реал" аламли мағлубиятни қабул қилди
УЕФА Чемпионлар лигасининг умумий гуруҳ босқичи доирасидаги сўнгги, 8-тур ўйинлари ҳам ортда қолди. Мухлислар кутган кеча, ростдан ҳам, ҳаяжонга бой ўтди: бир томонда Каталонияда байрам, иккинчи томонда эса Португалия сафаридан оғир кайфият билан қайтган мадридликлар.
Каталониянинг “Барселона”си ўз майдонида “Копенгаген”ни қабул қилди ва 4:1 ҳисобида ишончли, катта таассурот қолдирган ғалабани қўлга киритди. Учрашувнинг 4-дақиқасида меҳмонлар Дадасоннинг голи билан олдинга чиқиб олганида, стадионда бир лаҳза сукут тушгани бор гап.