ЕЧЛда сўнгги тур : «Барса», «Сити» ва «Челси» топ-8га кириб олди
Европа Чемпионлар Лигасида умумий босқич ҳақиқий драматик финалга айланди. 8-турдан кейин жадвал “қотиб қолган” эмас, аксинча сўнгги дақиқаларда ҳам титраб турган жонли триллер бўлди: кимдир тўғридан-тўғри 1/8 финалга чиқди, кимдир охирги лаҳзада плей-оффга илиниб олди, кимдир эса бутун мавсум меҳнатига қарамай, мусобақа билан хайрлашди.
Энг катта сюрприз Лиссабонда бўлди. “Бенфика” “Реал”ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди ва мадридликлар “топ-8”дан тушиб қолди. Натижа шуни англатадики, “Реал”...