Синдаровнинг дуранги Абдусатторовга пешқадамликни яна сақлаб берди
Нидерландиянинг Вейк-ан-Зеэ шаҳри мезбонлик қилаётган “Tata Steel Chess 2026” турнирида 10-тур доирасида биз учун жуда муҳим бўлган баҳс якунланди. Унда ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров нидерландиялик Жорден ван Форестга қарши оқ доналарда ўйнаб, дуранг натижани қайд этди.
Бир қарашда дуранг оддий туюлиши мумкин, лекин бу партияда Синдаров айнан ўзига керак бўлган натижани “соқов ҳисоб-китоб” билан олди десак ҳам бўлади. Ортиқча муаммосиз, кераксиз таваккалсиз — вазиятни назоратда ушлаб, рақибга...