ПСЖ клубининг собиқ дарвозабони Буффон 48 ёшга тўлди
Парижнинг «ПСЖ» клуби ўзининг собиқ футболчиси Жанлуижи Буффонни туғилган куни билан табриклади. Чоршанба куни италиялик афсонавий дарвозабон 48 ёшни қарши олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«48 ёш билан, Жанлуижи Буффон!» — деб ёзди Париж клуби ижтимоий тармоқлардаги табригида.
Буффон «ПСЖ» сафида 2018/2019 йилги мавсумни ўтказган. Ушбу даврда у 25 учрашувда майдонга тушиб, 25 та гол ўтказиб юборган. Париж клубида ўйнаган пайтида Буффон Франция чемпионати ва Франция Суперкубогини қўлга киритган...