Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиёда яна ютқазди
Леонид Слуцкий қўл остидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида навбатдаги ўйинда ҳам очкосиз қолди. Хитой клуби умумий босқич 6-турида сафарда «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув тақдирини ҳал қилган гол 78-дақиқада урилди — японлар сафида ҳимоячи Ҳаёто Араки аниқ зарба билан ҳисобни очди. Бу «Шанхай Шэньхуа» учун мусобақадаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.
Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда.