Холанд ниҳоят гол уриб, сукунатини якунлади
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд узоқ чўзилган голсиз сериясига нуқта қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Норвегиялик форвард Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 8-турида «Галатасарой»га қарши ўйинда 11-дақиқада ҳисобни очди. Холанд бунгача барча мусобақаларда кетма-кет беш учрашувда гол ура олмаганди. 25 ёшли футболчи эса ўйиндан киритилган голлар бўйича янада узоқроқ танаффусни бошдан кечирган: у 20 декабрдан бери кетма-кет тўққиз баҳс давомида рақиб дарвозасини ишғол этмаганди.