«Барселона»да Эрик Гарсия жароҳат сабаб алмаштирилди
Европа Чемпионлар лигасида «Копенгаген»га қарши учрашувда «Барселона» ҳимоячиси Эрик Гарсия жароҳат олиб, ўйин давомида алмаштирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
25 ёшли футболчи каталонияликлар сафида асосий таркибда майдонга тушди, бироқ иккинчи бўлим бошланиши арафасида унинг ўрнини Марк Бернал эгаллади. Barca Universal хабарига кўра, бош мураббий Флик Гарсияни эҳтиёт чораси сифатида захирага олди — танаффусгача у бош қисмидан кучли зарба олган.
Биринчи бўлим якунида «Барселона» минимал ҳисобда ортда қолаётган эди...