ПСЖ собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффонни табриклади
Парижнинг «ПСЖ» клуби ўз сафида тўп сурган собиқ футболчиси Жанлуижи Буффонни туғилган куни билан қутлади. Чоршанба куни италиялик афсонавий дарвозабон 48 ёшни қарши олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида: «48 ёш билан табриклаймиз, Жанлуижи Буффон!» — дея ёзиб қолдирди.
Буффон «ПСЖ»да бир мавсум — 2018/2019 йилги мавсумда ўйнаган. Шу давр ичида у 25 учрашувда майдонга тушиб, 25 та гол ўтказиб юборди. Париж жамоаси сафида у Франция чемпионлиги...