Буликин «Қарабах»ни Энфилдда оғир мағлубият кутмоқда, деди
Россия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Дмитрий Буликин чоршанба оқшомида сафарда «Ливерпул»га қарши ўйнайдиган «Қарабах»нинг ғалаба қозонишига ишонмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг фикрича, Англияда ўтадиган баҳс озарбайжонликлар учун ниҳоятда мураккаб кечади: «Қарабах»ни мағлубият кутмоқда, йирик ҳисоб бўлмаса ҳам яхши, дея Буликиннинг сўзларини «Gazeta.Ru» келтиради.
Эслатиб ўтамиз, «Ливерпул» ва «Қарабах» 28-январ куни «Энфилд» стадионида Европа Чемпионлар лигасининг 8-тури доирасида тўқнаш келади.