«Барселона» «Леванте» ҳужумчиси Этта Эйонг трансферидан воз кечди
«Барселона» «Леванте» ҳужумчиси Этта Эйонгни таркибга қўшиш режасидан қайтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Diario SPORT хабарига кўра, каталонияликлар футболчи учун курашни тўхтатишга қарор қилган. Камерунлик форвард шартномасида 30 миллион евролиқ товон пули белгиланган бўлиб, «кўк-анорранглилар» бу миқдорни тўлашга тайёр эмас. Клубда Англия Премьер-лигаси жамоалари бундай суммани бемалол қоплай олишини ҳам яхши тушунишмоқда.
Этта Эйонг 2025 йилда 3 миллион евро эвазига «Вильярреал»дан «Леванте»га ўтган.