«ПСЖ» собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффонни табриклади
Парижнинг «ПСЖ» клуби ўз сафида ўйнаган машҳур дарвозабон Жанлуижи Буффонни туғилган куни билан қутлади. Чоршанба куни италиялик футболчи 48 ёшга тўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб ижтимоий тармоқлардаги постида: «48 ёш муборак, Жанлуижи Буффон!» — дея ёзди.
Буффон «ПСЖ»да 2018/2019 йилги мавсумни ўтказган. Ўша даврда у 25 учрашувда майдонга тушиб, 25 та гол ўтказиб юборган. Париж жамоаси билан Буффон Франция чемпионлиги ва Франция Суперкубогини қўлга киритган, мавсум якунида эса «Ювентус»га қайтган.