Канчельскис 2026 йилги мундиалда жамоалар кўпайишига қарши
Россия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Андрей Канчельскис «Евро-Футбол.Ру» нашрига берган интервьюсида 2026 йилги жаҳон чемпионати олдидан ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг таъкидлашича, бу сафар мундиалда жамоалар сонининг ҳаддан ташқари кўпайиши турнир сифатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Канчельскис мисол тариқасида Испания ёки Германия каби грандларнинг Курасао сингари рақибларни йирик ҳисобда енгиши эҳтимоли юқорилигини, бундай ўйинлар эса мухлислар учун унчалик қизиқ бўлмаслигини айтди.