Маротта «Интер»нинг Муса Диаби бўйича музокарасини тасдиқлади
Миланнинг «Интер» клуби президенти Жузеппе Маротта «Ал-Иттиҳод» вингери Муса Диабини трансфер қилиш эҳтимоли борасидаги гап-сўзларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аввалроқ «нерадзуррилар» франсуз футболчисини мавсум охиригача ижара асосида олиб, кейин 35 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқини ҳам келишувга киритиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
«Муса Диабини “Ал-Иттиҳод”дан олиб келиш бўйича музокаралар олиб бораётганимизни тасдиқлай оламан.