Дембеле Саудия Арабистони чемпионатига йўл олиши мумкин
ПСЖ ҳужумчиси Усман Дембеле фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, саудиялик шайхлар ёзги трансфер ойнасида "Олтин тўп" соҳибини олиб келиш устида иш бошлаган. Битимнинг тахминий қиймати ҳозирча ошкор қилинмаган, шунингдек, Дембелега қайси топ-клуб қизиқиш билдираётгани ҳам аниқ эмас.
Аввалроқ Дембеле ПСЖ билан шартномани узайтириш учун жуда юқори маош талаб қилаётгани айтилганди.