«Наполи» ва «Челси» Чемпионлар лигаси учун таркибларни эълон қилди
Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 8-турида «Наполи» ўз майдонида «Челси»ни қабул қилади. Учрашув олдидан жамоаларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Наполи» бош мураббийи Антонио Конте қуйидаги футболчиларга ишонч билдирди: Мерет, Ди Лоренсо, Буонджорно, Жезуз, Спинаццола, Оливера, Лоботка, Элмас, Вергара, Мактоминай, Хойлунн.
«Челси» устози Лиам Росеннор эса майдонга Санчес, Жеймс, Гюсто, Фофана, Кукуреля, Кайседо, Сантос, Фернандес, Эстевао, Нету ва Жоао Педрони туширади.