Лондон клуби Раҳим Стерлингни сафига қўшиб олмоқчи
Раҳим Стерлинг “Челси” билан шартномаси бекор қилингач, эркин агентга айланди. Вингер “кўклар”га энди керак бўлмади: 2025/2026 йилги мавсумда у бирор ўйинда майдонга тушмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Энди 31 ёшли футболчи янги жамоа излаш ҳуқуқига эга. Indykaila News хабарига кўра, Стерлингга “Вест Ҳем” қизиқиш билдирмоқда ва лондоликлар уни таркибга қўшиб олишга тайёр, бироқ фақат ўзлари учун қулай шартлар асосида.
Яъни “болғачилар” Стерлингнинг аввалги ютуқлари учун ортиқча тўлаш ниятида эмас.