Денис Макаров Туркия футболини марказдан кам ўйнашини айтди
«Кайсериспор» сафини тўлдирган россиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Денис Макаров Туркия чемпионатидаги ўйин услуби ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Футболчининг таъкидлашича, бу ерда ўйин жуда динамик: ҳужумлар тез-тез алмашади, жамоалар эса кўпинча марказ орқали позицион ҳужум қурмайди. Макаровнинг айтишича, учрашувлар очиқ ва тезкор ўтади, имкониятлар икки томонга ҳам деярли тенг тақсимланади — бир пайт бир жамоада беш-олти вазият бўлса, кейин рақиб ҳам шунча имконият яратади.