Максим Деменко «Арсенал» Чемпионлар лигасида ғолибликка даъвогарлигини айтди
Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Максим Деменко Лондоннинг «Арсенал»и жорий мавсумда кўрсатаётган ўйин ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис «канонирлар»нинг даражаси жуда юқори экани ҳақидаги қарашни қўллаб-қувватлади. Шу билан бирга, у ўтган мавсумда ҳам «Арсенал» яхши кўрингани, бироқ соврин учун нимадир етишмаганини эслатди.
Деменко фикрича, бу мавсум Артета жамоаси албатта трофей учун курашади, аммо Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичида...