Адама Траоре Лондонда «Фулҳэм»ни «Вест Ҳэм»га алмаштирди
Қанот ҳужумчиси Адама Траоре Лондон ичида клубини ўзгартирди: у «Фулҳэм»дан «Вест Ҳэм» сафига кўчиб ўтди. «Болғачилар» 30 ёшли футболчи билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди, келишув тафсилотлари ошкор қилинмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Траоре «Вест Ҳэм»да Нуну Эшпириту Санту билан яна бир жамоада ишлайди. Португалиялик мутахассис қўл остида у аввалроқ «Вулверҳэмптон»да ҳам тўп сурган.
Ҳозирда «Вест Ҳэм» Англия Премьер-лигаси жадвалида 18-ўринда бормоқда ва қуйи лигага тушиб кетиш зонасида турибди.