Дензел Дюмфрис «Интер» сафида қачон майдонга қайтиши маълум бўлди
Миланинг «Интер» клуби ҳимоячиси Дензел Дюмфриснинг жароҳатдан кейин қачон сафга қайтиши борасида янги маълумотлар пайдо бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Паскуале Гуарронинг ёзишича, Дюмфрис яқин икки ҳафта ичида умумий гуруҳ машғулотларига қўшилиши кутилмоқда. Қайд этилишича, у 22 февраль куни «Лечче»га қарши ўйинда майдонга қайтиши мумкин. 15 февральдаги «Ювентус» билан учрашув учун эса футболчи қайдномага киритилиши эҳтимоли бор, бироқ унинг ўйинда майдонга тушиши жуда кам эҳтимол сифатида баҳоланмоқда.