Клозе Месси ва Мбаппе унинг рекордини янгилашига ишонмоқда
Германия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозе жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг сермаҳсул футболчи сифатидаги рекорди узоқ ушланиб қолмаслигини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клозе тўртта мундиалда майдонга тушиб, жами 16 та гол урган. Ҳозир фаол футболчилар орасида унга энг яқин кўрсаткич Лионел Месси (13 гол) ва Килиан Мбаппе (12 гол) ҳисобига тўғри келади.
«Менинг жаҳон чемпионатидаги голлар рекордим тез орада янгиланади. Буни 2026 йилда Месси амалга ошириши мумкин...