Клозе Месси ва Мбаппе рекорди янгилашига ишонмоқда
Германия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозе Жаҳон чемпионати тарихидаги гол рекорди тез орада янгиланишини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клозе тўртта мундиалда қатнашиб, жами 16 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган. Ҳозирча унга энг яқин фаол футболчилар — Лионел Месси (13 гол) ва Килиан Мбаппе (12 гол).
Bild нашри келтирган сўзларга кўра, Клозе унинг натижасини яқин йилларда уриб кетишлари аниқ, деб ҳисоблайди: буни Месси 2026 йилда амалга ошириши мумкин, Мбаппе эса 2026 ёки 2030 йилларда.