Джикия агенти ҳимоячи «Антальяспор»ни тарк этиши ҳақидаги гапларга жавоб берди
«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Джикия атрофидаги эҳтимолий трансфер гап-сўзларига футболчининг агенти Владимир Кузьмичёв изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Агентнинг айтишича, Джикиянинг ҳолати яхши ва клуб мураббийлар штаби унга ишонмоқда. Сўнгги ўйинларда у майдонга тушмаганига сабаб микрожароҳат бўлган, ҳозир эса футболчи тикланиб улгурган ва кейинги учрашувда ўйнаши кутилмоқда.
Аввалроқ турк матбуотида «Спартак»нинг собиқ саркардоси билан клуб хайрлашмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.