RB Лейпциг Санқт-Паули билан ўйинда ғалабани бой берди
Германия Бундеслигасининг 19-турида Санқт-Паули ўз майдонида RB Лейпцигни қабул қилди ва учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин бошида меҳмонлар фаоллик кўрсатди: 8-дақиқада Ксавер Шлагер зарбасида тўп устунга тегиб майдонддан чиқиб кетди. Кейинроқ Рики-Джеид Жонс жарима майдонида эркин қолган бўлса-да, дарвозани нишонга ололмади, устига-устак, у офсайдда ҳам эди. Биринчи бўлим охирларида Ян Диоманднинг узатмасидан сўнг Антонио Нуса зарба берди, аммо дарвозабон вазиятни қутқарди.