«Килмерс» стадионини қайта қуриш учун мухлислардан кўмак сўради
Аргентинанинг энг қадимий клубларидан бири саналадиган «Килмерс» 1887 йилда ташкил топган ва йиллар давомида катта мухлислар армиясини тўплаган. Бироқ ҳозир клуб оғир даврни бошдан кечирмоқда ва қўллаб-қувватлашга муҳтож. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу сабаб клуб раҳбарияти стадионни қайта қуриш ташаббуси билан мухлисларга мурожаат қилди. Гап одатдагидек пул йиғиш ҳақида эмас: мухлисларга стадионга келиб, бевосита жисмоний меҳнат орқали таъмирлаш ишларида қатнашиш, турли вазифаларни бажариш таклиф қилинди.