Киву Зелинскийни фантастик футболчи деб атади
"Интер" бош мураббийи Кристиан Киву жамоа ярим ҳимоячиси Пётр Зелинскийнинг сўнгги учрашувлардаги ҳаракатларини юқори баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кивуннг таъкидлашича, Зелинский ўз ўйинидан мамнун бўлиши керак, мураббийлар штаби ҳам бундан рози. Мутахассис полшалик футболчини ажойиб сифатлари билан ажралиб турадиган фантастик ижрочи дея атади. Шунингдек, у Зелинский ўзига унча мос бўлмаган позицияда ҳам жамоага максимал даражада фойда келтириш учун бор кучини бераётганини қайд этди.